Гулистонда Сонмун университетининг филиали очилади
Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳрида Жанубий Кореянинг Сонмун университети филиалини очиш режалаштирилган. Таълим муассасаси президенти Сон Чжэ Мун вилоят раҳбари Акмалжон Махмудалиев билан учрашувда шундай ташаббус билан чиқди.
Филиални ишга туширишнинг биринчи босқичида ахборот технологиялари ва сунъий интеллектга оид бешта йўналиш бўйича таълим дастурларини тақдим этиш режалаштирилган.
Келгусида филиал негизида таълим кластерини ташкил этиш, унда кадрларни тайёрлаш ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғлиқ бўлиши кўзда тутилган.
Музокаралар натижасида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Сонмун университети Жанубий Кореядаги хусусий таълим муассасаси бўлиб, 1989 йилда ташкил этилган. Ҳозирда университет 39 та факультетда ҳуқуқ, гуманитар ва ижтимоий фанлар каби йўналишларни ҳамда бошқа йўналишларни қамраб олган таълим дастурларини тақдим этмоқда.
Шарҳлар