Гулноза Матниязова учинчи Олимпиадасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулноза Матниязова учинчи Олимпиадасини ғалаба билан бошлади. -70 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи илк босқичда КХДР вакили Сонг Мунни доғда қолдириб, иккинчи даврага йўл олди.
Энди ушбу босқичда Матниязовага япониялик Саки Низое рақиблик қилади.
Аввалроқ, академик эшкак эшиш бўйича Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиевнинг Олимпиядадаги иштироки якунлангани ҳақида хабар берилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар