,

Халқаро нашрлар 2023 йилда қайси компанияларнинг етакчилари энг яхши бўлганини эълон қилди

Сэм Альтман
Сэм Альтман. Фото: Wikimedia

Time журнали OpenAI бош директори Сем Алmтманни “Йил бош директори” деб топди. “Алтман дунёдаги энг нуфузли ва ҳайратланарли лидерлардан бирига, жамоат арбоби ва технологик инқилобнинг этакчи кишисига айланди”, дейилади хабарда.

OpenAI 2015 йилда нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган. SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маск ҳам OpenAI асосчиларидан бири эди, бироқ 2018 йилда у лойиҳани тарк этди. Компания ChatGPT нейрон тармоғини ишлаб чиқди, у 2022 йил ноябрь ойида иш бошлаган.

Novo Nordisk президенти Ларс Ёргенсен Financial Times томонидан йил одами деб топилди. Дания фармацевтика компанияси диабет ва семиришни даволаш учун Оземпиc ва wegovy дориларини яратиш билан машҳур бўлди.

2023 йилда Novo Nordisk Европанинг энг қиммат компаниясига айланди. Дунёнинг энг йирик молиявий конгломератларидан бири бўлган Barclays 2024 йилда wegovy сотувини 7,3 миллиард долларга, Оземпиcни эса 16,5 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Microsoft компаниясидан Сатя Наделла CNN Business  талқинига кўра “Йил бош директори” бўлди. Бу сунъий интеллект (AI) йили бўлди ва ҳеч бир йирик технология компанияси бу тенденцияни Microsoft сингари қабул қилмаган.

2023 йилда бош директор Наделла “Сунъий интеллектга кўп миллиард долларлик сармоя киритди, тижоратлаштирди ва ChatGPT каби сунъий интеллект воситаларини рақобатчилардан олдин ўз маҳсулот тўпламига қўшди ва инқирозларни тез, хотиржам ва ўйланган ҳолда ҳал қилиш қобилияти билан саноат кузатувчиларини ҳайратда қолдирди”. Натижада Microsoft акциялари жорий йилда 55 фоизга ошди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.