Халқаро сузиш федерацияси “бузиб кўрсатилган” натижалар сабабли Ўзбекистон федерациясига нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда
Халқаро сузиш федерацияси (FINA)нинг билдиришича, олий инстанция суди Ўзбекистон сузиш федерациясининг FINA қарори бўйича апелляциясини рад этди. FINA қарорида иккита олимпиада мусобақасининг натижаларини ҳақиқий эмас деб тан олиш белгиланган, деб ёзади Reuters.
Июнь ойида FINA сузиш бўйича Ўзбекистон Очиқ Кубогининг (2020 йил 24-29 ноябрь) ва сузиш бўйича Ўзбекистон Очиқ Чемпионатининг (2021 йил 13-17 апрель) айрим натижалари “бузиб кўрсатилгани”га далиллар олганини билдирганди.
Swimming World журналининг хабар беришича, FINA рейтингидан олиб ташланган тайминглар малакавий баҳоларни олган Алексей Тарасенкога (100 м эркин сузиш), Одилбек Юсупбоевга ва Элдор Усмоновга (иккалачи ҳам 100 метрга баттерфляй усулида сузиш) тегишли бўлган.
Ўзбекистон сузиш федерацияси FINA қарорига нисбатан апелляция берган, бироқ Спорт арбитраж суди (CAS) уни рад этди.
«CASнинг ушбу қароридан кейин FINA ахлоқ комиссияси Ўзбекистон сузиш федерациясига ва бошқа ҳар қандай алоқадор томонга нисбатан қўшимча санкциялар киритиш керакми ёки йўқлигини тергов қилмоқда», – дейилади FINA баёнотида.
Халқаро сузиш федерацияси “бундай разил хатти-ҳаракат ҳақида дадиллик билан хабар бергани учун” фош этувчиларга миннатдорчилик билдирди.
Ҳиндистонлик сузувчи Ликит Селвараж Према апрель ойидаги учрашувда YouTube тармоғига жойлаштирилган видеороликда вақтни айрим ўзбекистонлик сузувчилар фойдасига тўғирлангани ҳақида билдирганди. Айнан шу нарса FINA ташкилотини ҳаракат қилишга ундаган.
Шарҳлар