“Халқ банк” бошқарувчиси 1,2 млрд сўмни талон-тарож қилгани аниқланди

Халк банк Украл Менеджер

“Халқ банки” АТБ Косон тумани филиалининг собиқ раҳбари сохта тезкор тадбир ниқоби остида катта миқдордаги маблағни талон-тарож айбланмоқда. Маълумотларга кўра, у 2023 йил 9 август куни ишдан бўшатилган, шундан сўнг бош ҳисобчи ва филиал кассири билан келишган ҳолда улар 17 август куни бирга касса омборига киришган.

Улар сохта тезкор тадбир ўтказиш баҳонасида олиб қўйиш тўғрисида ордер расмийлаштириб, 137 минг АҚШ доллари ва 1 миллиард 200 миллион сўм пул маблағларини ўзлаштириб олишган. Собиқ банкир 2023 йилнинг 19 августида Қирғизистонда ҳибсга олиниб, 2024 йилнинг январида Ўзбекистонга олиб келинган ва Жиноят кодексининг 221-моддаси билан қамоққа олинган.

2023 йил 18 август куни Жиноят кодексининг 167-моддаси (Бировнинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суд жараёнлари давом этмоқда ва тергов ишлари ҳали якунланмаган. Олий суд матбуот хизматининг раҳбари Азиз Обидовнинг таъкидлашича, суд жараёни ҳали якунланмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.