Халқ банки Самарқанд филиалининг собиқ бўлим бошлиғи сентябрда қамоққа олинган
Бироз аввал, «Самарқандда бир нечта мансабдор қўлга олинган бўлиши мумкин», мазмунида эълон қилган материалимиз юзасидан «Халқ банки»нинг банк бренди ва ахборот хизмати Anhor.uzга қуйидагиларни маълум қилди.
Унда айтилишича, «Халқ банки Самарқанд филиалининг собиқ бўлим бошлиғи қонунбузарлик ҳолати содир бўлганининг эртаси куниёқ (6.03.2023) банк масъуллари томонидан аниқланиб, расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилишорганларига тақдим этилган«.
Фаолиятида қонунбузарликка йўл қўйган ходим ўша заҳоти ишдан бўшатилган ва жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман Судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар