Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зафар Хакимовнинг жорий йил 27-октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Шунингдек, депутат Ахмеджанова Покиза Шавкатовна Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда Президент томонидан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига Махмудалиев Акмалжон Азимжонович номзоди кўрсатилган бўлиб, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг қарори билан у вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Наманган вилоятда ҳам аввалига Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғуновнинг жорий йил 27-октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди ва депутат Солижон Мўминов Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Президент томонидан Наманган вилояти ҳокими лавозимига номзоди қилиб кўрсатилган Абдураззоқов Шавкат Шокиржонович Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қарори билан Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шарҳлар