Халқ таълими вазирлиги ўз жонига қасд қилишга мойил қизларнинг рўйхатини тузиш билан шуғалланади

Фото с сайта Kun.uz

Халқ таълими вазирлиги ўз жонига суиқасд қилишга мойил қизларнинг ва руҳиятида ўзгаришлар кузатилаётган ўқувчи қизларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкиллаштиради. Бу ҳақда «Норма» нашри ҳукумат қарорига таянган ҳолда хабар беради.

Шунингдек, вазирлик республика, ҳудудий ва туманлараро аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини ўрта умумтаълим муассасаларига вақтинчалик жойлаштириш бўйича чораларни ҳам кўради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.