Қозоғистонда ўзбекистонликлар ўтирган автомобиль ҳалокатга учради
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўзбекистонликлар ўтирган минивэн ва енгил автомобиль иштирокида юз берган ЙТҲда етти киши жабрланиб, бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Tengrinews.
Дастлабки маълумотларга кўра, Олмаота трассасининг йўл ишлари олиб борилаётган қисмида Opel Vectra ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб, Toyota Alphard билан тўқнашган. Оқибатда Opel Vectra ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Яна етти киши жабрланган. Уларнинг барчаси Toyota Alphard салонида бўлган ўзбекистонликлардир. Улар Қизилўрдадан уйларига кетаётган бўлган.
Жабрланганлар касалхонага ётқизилган, ҳолат юзасидан суриштирув бошланган.
Улашиш:
Шарҳлар