Қашқадарёда Nexia ва Lacetti тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Lacetti бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia билан тўқнашди. Оқибатда 8 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда “Газета.uz” вилоят ички ишлар бошқармасига таяниб.
ЙТҲ соат 21:40 ларда Кўкдала — Каттақишлоқ автомобиль йўли 10-километрида содир бўлган. Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Рўпарасидан келаётган Nexia’га йўл бермай, у билан тўқнашув юзага келтирган.
Ҳолат оқибатида жами 8 киши жароҳатланган. Хусусан, Lacetti’даги 5 нафар йўловчидан (1998 йилда туғилишган, барчаси синфдош бўлган) 3 нафари вафот этган.
Nexia машинасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги йўловчи эса шифохонада даволанмоқда. Яна икки нафар жабрланган инсон жонлантириш бўлимида, дейилади хабарда.
Шарҳлар