Шавкат Мирзиёев Доғистондаги теракт муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Улашиш:
Шарҳлар