Тошкентда темир йўлни кесиб ўтиш жойидаги носозликлар туфайли кўчалардан бири икки кунга ёпилади

дорога
Фото: автострада

Тошкентда 14 ва 15 июнь кунлари баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.

Миробод тумани Абдурауф Фитрат ва Содиқжон Толипов кўчаси кесишмасида Тўқимачи—Ҳамза темир йўл бекатлари оралиғидаги темир йўл кесишмасининг йўл изида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари доирасида ҳаракат чекланади.

Чеклов 14 июнь соат 22:00 дан 15 июнь соат 06:00 га қадар давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.