15 июль куни Тошкентдаги Буюк Ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг бир қисми вақтинчалик ёпилади
15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошжент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Хусусан, қуйидаги кўчаларда ҳаракат чекланади:
- Темур Малик — Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик — Султония кўчалари чорраҳасигача.
- Темур Малик — Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли — Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўраб қолинган.
Улашиш:
Шарҳлар