Қандай ҳолатда харбий хизматга чақириш муддати кечиктирилади
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг сафарбарлик муддати ҳудудий комиссиянинг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига, саломатлигига ва ўқишни давом эттириш сабабларига кўра кечиктирилади.
Чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Хизматга чақирилаётган шахснинг ота-онаси вафот этганлиги, улар узоқ муддат бетоблиги муносабати билан ёки бошқа узрли сабабларга кўра камида 5 йилдан бери ўз қарамоғида сақлаётган шахслар унинг ота-онасига тенглаштирилади.
“Юқорида кўрсатилган чақирилувчилар ўз розилиги ва ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан ҳарбий хизматга чақирилиш муддати кечиктирилмаган ҳолда чақирилиши мумкин”, – дейилади хабарда.
Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилиши мумкин.
Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади.
Хабарда: “Таълим муассасаларидан ўқишдан чиқарилган шахслар чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади”, – дейилган.
Чақирилиш муддатини кечиктириш асосларини йўқотган чақирилувчилар, Қонунга мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига ёхуд чақирилишдан озод этиш учун асосларга эга бўлмаган ва турли сабабларга кўра муддатли ҳарбий хизматга ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилмаган шахслар чақирилиш куни 27 ёшга тўлгунига қадар Қуролли Кучлар сафига навбатдаги чақирув пайтида чақирилади.
Шарҳлар