Буюк Британия туристик компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди

Foto: “Dunyo” AA

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг нуфузли Golden Eagle Luxury Trains туристик компанияси билан биргаликда  мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари бўйлаб “Ўзбекистон хазиналари” номли темир йўл вагонларида ҳашаматни хуш кўрадиган британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар учун тур ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ушбу тур саёҳатнинг “лакшери” сегментига тегишли бўлиб, гўзалликнинг ҳақиқий шайдолари учун мўлжалланган.

Мамлакатимиз бозорлари ва ажойиб мозаик меъморчилиги бўйлаб 11 кунлик саёҳат, юртимизнинг диққатга сазовор ҳамда оммабоп бўлган Тошкент, Қўқон, Риштон, Марғилон, Бухоро, Нукус, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб амалга оширилади.

Сафар давомида Ўзбекистонинг Буюк Британиядаги туристик бренди элчиси Софи Ибботсон меҳмон ва маърузачи сифатида хорижий сайёҳларга ҳамроҳлик қилади ҳамда уларни юртимизнинг эксклюзив сайёҳлик салоҳияти билан таништириб боради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.