Йўл патруль хизмати ходимига бўйсунмаган ҳайдовчига 3 ярим йилга уй қамоғи жазоси берилди

Фото: газета

Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 17:00 атрофида йўл патруль хизмати ходими давлат рақамисиз ҳаракатланаётган автоулов бошқарувчисининг ҳужжатларини текшириш мақсадида унга тўхтатиш ишорасини берган.

Ходимнинг таъкидлашича, автотранспортни тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим этишини сўраган. Бироқ автоулов эгаси мазкур талабга бўйсунмай ҳаракатни катта тезликда давом эттирган.

«Шу пайт автомашинага жуда яқин турган йўл патруль хизмати ходими ерга йиқилиб, енгил турдаги тан жароҳати олди», – дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат Юнусобод туман судида кўриб чиқилди. Судланувчи уч йилу олти ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Жазони ўз яшаш уйида Кечки соат 20:00дан эрталабки соат 07:00га қадар ўташ белгиланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.