Ҳайдовчилик гувоҳномаларини пул эвазига олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди
Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжайли тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.B.” МЧЖ инструктори Б.А. фуқаро Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳон синовларисиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 8,8 млн сўмни олган вақтида далиллар билан ушланган.
«Бўзатов туманида фуқаролар Ж.А. ва Ж.К. фуқаро Т.Ш.нинг ишончига кириб, уни 700 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб беришларини айтиб, 600 АҚШ долларини олган вақтларида ушланди», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар