Пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
Чиноз туманида фуқаро Б.О. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мирзо Улуғбек туманида ҳам, фуқаро М.А. фуқаро Э.М.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
Улашиш:
Шарҳлар