«Ҳайдовчилик гувоҳномаси» расмийлаштириб бераман дея фуқарони алдаган фирибгар ушланди

Фото: киберхавфсизлик хизмати

Шахрисабз туманида яшовчи (аёл) Ж.С. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 7.380.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ж.Ф. содир этганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, «Ж.Ф. жабрланувчи (аёл) Ж.С. билан “Телеграм” мессенжери орқали ўзини «Фазлиддин» деб таништириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб уни алдаган ва олдиндан 7.380.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган. Сўнг у ёзишмаларни ўчириб юбориб, аёлнинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган».

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Ф.нинг шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмиидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.