Олтиариқда қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар қўлга тушди

Фото: Департамент

Олтиариқ туманида фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтган.

«Фирибгар бу иши эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, унинг номига “B.” тоифадаги қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб берган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.