Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Яшнобод туманида фуқаро Ж.Н. фуқаро М.И.га 1 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, олдиндан 750 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланган.
Деҳқонобод туманида фуқаро Ш.О. фуқаро С.У. ва унинг таниши Ж.Т. лар ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқимаган бўлсада, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотида ишловчи ўзининг танишлари ёрдамида 6 ой ўқиганлиги ҳақида тегишли ҳужжат расмийлаштириб бериши эвазига 7,2 млн сўмни олган вақтида қўлга тушган.
«Шаҳрихон туманида эса, “A.I.T.” МЧЖ автомактаби ўргатувчи устаси Б.Ж. фуқаро И.И.га “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 650 АҚШ долларини олган вақтида ушланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар