Ходимларни ҳақоратлаган Қўшработ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев ходимларни ҳақорат қилгани акс этган аудиёзув юзасидан расмий муносабат эълон қилди.
“Интернет тармоғида Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевнинг айрим ходимларни ҳақорат қилганлиги юзасидан аудио ёзув эълон қилинди. Мазкур ҳолатга вилоят ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан аниқлик киритилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қўшработ тумани ҳокими Шакарбоев Дилшод Давроновичга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Улашиш:
Шарҳлар