Хайратон – Мозори-Шариф темир йўл линиясида таъмирлаш ишлари бошланди 

Фото: uza.uz

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ишчилари Афғонистондаги Хайратон – Мозори-Шариф темир йўл линиясини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини бошлади.

“Хайратон” бекатида  ташкил этилган тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари иштирок этди. 

“Имзоланган келишувга биноан, ушбу темир йўл линиясини реконструкция қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда қисқа муддатларда “Наибобод” бекатига юк вагонларини етказиб бериш режалаштирилган”, – дейилади хабарда.

“Хайратон” бекатининг “Б” паркида истироҳат боғи ва темир йўл инфратузилмасининг 57-километрида тиклаш ишларини олиб бориш  учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 120 нафар ходимлари жалб қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.