Республиканинг жами 2076 та масжидларда ҳайит намозлари ўқилади

Фото: газета.уз

Намоз ўқиладиган масжидларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жами 12374 нафар ички ишлар органлари, 2771 нафар Миллий гвардия ва 2622 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари жалб этилади.

«Уларга хизматда фойдаланиш учун 7минг 352 та алоқа ва 2минг 433 та автотранспорт воситалари, 4минг 845 та металлодетектор бириктирилди ҳамда 372 та хизмат итлари ажратилди. Шунингдек, республикадаги барча ЙПХ масканларининг иш фаолияти кучайтирилилган тартибга ўтказилди», – дейилади хабарда.

Хайит намози учун масжидларга кириш жойларда бетон ёки метал тўсиқлар ўрнатилган ҳолда, масжидлардан 150 метр узоқликда алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилган.

Республика ҳудудида 100 дан ортиқ обеъктларда, булар бозорлар, йирик савдо ва кўнгилочар дам олиш мажмуалари ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган бошқа жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тақсимотга асосан 1000 нафардан ортиқ ИИВ ва МГнинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби, ва кинолог ходимлар 100 дан ортиқ хизмат итлари билан хизматга жалб этилган.

Мажмуаларда ўрнатилган барча видео-кузатув камералари ички ишлар органларининг ситуацион марказларига интеграция қилиниб, туну-кун назорат қилинмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.