Ҳайвонот дунёсига шикаст етказиш оғир жиноятлар тоифасига киритилиши таклиф қилинмоқда
2-май куни “Браконерликка қарши курашнинг институционал асосларини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди ва унда броконерлик учун жавобгарликни кучайтириш, амалдаги қонунчилик ҳолатини таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш масалалри муҳокама қилинди.
«Давлат раҳбари раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида биргина 2024 йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида 39 та ҳолатда электр токи билан, 436 та ҳолатда тўр билан ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари аниқлангани қайд этилган эди», – дейилади хабарда.
Депутатларнинг фикрича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексига киритилиши таклиф этилаётган бундай қўшимча ва ўзгартиришлар фуқаролар (мансабдор шахслар) томонидан содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни (тақиқланган қуроллар ёки воситалардан, хусусан, электр токи, портловчи ва кимёвий моддалар ҳамда биологик препаратларни қўллаган ҳолда ов қилиш) олдини олишга хизмат қилади. Қолаверса, мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар учун жазо муқаррарлиги таъминланади, катта миқдордаги ёввойи ҳайвонлар ва балиқ захиралари қирилиб кетишининг олди олинади.
Шарҳлар