“Нега Кремль эмас, Крокус?” — шундай ҳазиломуз изоҳ учун петербурглик қўлга олинди

Фото: Mash

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Новая Голландия” арт-макони бош директори турмуш ўртоғининг гапларидан кейин ўз лавозимини тарк этди. У эса Пулково аэропортида, Ереванга учиб кетишга уринаётганида қўлга олинган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Роксана Шатуновская 25 март куни Instagram’да ўзи 13 йилдан буён эгаллаб келган лавозимни тарк этаётгани ҳақида ёзди. Бундан бир кун аввал эса унинг эри Николай Конашенок Facebook’даги саҳифасига иккита пост жойлаган.

Биринчисида “Нима учун Кремль эмас, Крокус?” деб ёзган. Иккинчисида эса “Пикник даҳшат гуруҳ, лекин барибир аҳамиятсизроқ. Брат-2 нинг концерти эса жуда кўп одам тўплаган бўларди” дейилган.

Николай кейинроқ ўз постларини ўчириб ташлаган, аммо улар аллақачон ҳукуматпараст ва пропаганда Telegram-каналлари эътиборига тушиб улгурган эди.

Шатуновская турмуш ўртоғининг гапларини қўллаб-қувватламаслигини ва қоралашини таъкидлаб, теракт қурбонларига ҳамдардлик билдиришини айтган, аммо “ўз оиласи билан қолишини” қайд этган.

Ички ишлар вазирлиги Конашенокнинг постлари экстремизм белгиларига эга эканини маълум қилиб, жиноят иши қўзғатиш масаласи кўрилаётганини билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.