Хазон ва шох-шаббаларни ёққан шахслар жаримага тортилади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббалар ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбормасликка чақирди.
Бу каби ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 4, 24-моддалари бузилишига олиб келади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўм 3 миллион 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага ис гази, углерод оксиди каби зарарли моддалар ажралиб чиқади. Бу эса экология ва инсонлар саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.
Шарҳлар