Фирибгар бемор қизнинг расмларидан фойдаланиб пул ишлади

Фото: киберхавфсизлик

Қорақалпоғистон республикасида яшовчи аёл А.З. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг қизининг фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаганини ва унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи М.М. содир этганлиги аниқланган.

М.М., жабрланувчи А.З.нинг бетоб қизи З.Т.нинг номидан аккаунт очиб, унинг фотосурати ва видео тасвирларини ҳамда ўзининг фойдаланувида бўлган банк карталарини унинг номидан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга жойлаган ва операция учун халқдан ёрдам пули сўраб, алдаш йўли орқали фуқароларнинг хайрия тариқасида ўтказган пулларини ўзлаштириб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.