Россияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жинсий зўравонликда гумонланиб ҳибсга олинди
Россиянинг Приморье ўлкасида Тергов қўмитаси Владивосток чеккасидаги кафенинг 21 ёшли ходимасига нисбатан содир этилган гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Ушбу иш бўйича беш киши қўлга олинган, уларнинг тўрт нафари Ўзбекистон фуқаролари. Бешинчи шахснинг фуқаролигига аниқлик киритилмаяпти.
Ўзбекистон фуқаролари “Россиядан қочиб кетиш”га уриниш чоғида Владивосток аэропортида ушланган. Тергов версиясига кўра, кафе ходимасига ҳужум Шамора пляжи яқинида юз берган. “Номаълум шахслар, пичоқ билан таҳдид қилиб, жинсий хусусиятга эга бўлган зўравонлик ҳаракатларини амалга оширган”, — дейилади ИИВ ҳудудий бошқармаси хабарида.
Иш бўйича айбланувчилар ҳибсга олингани хабар берилмоқда. Тергов доирасида гумонланувчиларнинг Россия ҳудудида қонуний равишда бўлиб тургани ҳам текширилади.
Шарҳлар