Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди

Фото: Бухарский государственный медицинский институт

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди, деб хабар бермоқда муассаса ахборот хизмати.

Дастлабки берилган маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган, институтнинг иккинчи курс талабаси Навас Насмел кеча, 28 февраль куни талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

Зудлик билан Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон Республикаси фуқароси Навас Насмел вафот этди.

РСТEИАМ Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневмонияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Институт маъмурияти Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасини ва талабанинг яқинларини хабардор қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.