Қашқадарё вилоятидаги тоғларга қор ёғди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти Ҳисор давлат қўриқхонасининг юқори қисмлари тўлиқ қор билан қопланди. Бу ҳақда қўриқхона ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қор қалинлиги тахминан 10 сантиметрни ташкил қилади. Дарё ва булоқ сувлари музлаган.
Маълумот учун: Ҳисор давлат қўриқхонаси — Қашқадарё вилоятида, Ҳисор тоғ тизмалари ғарбида (Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманлари тоғли ҳудудларида) жойлашган давлат қўриқхонаси. 1983 йилда Қизилсув ва Мироқи қўриқхоналари негизида ташкил қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар