“Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ёлғон ахборот тарқатган фуқаролар жавобгарликка тортилади
Ижтимоий тармоқларда “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ.
Жорий йил 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.У., Н.А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар