Хитой, БАА va Корея компаниялари томонидан чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш режалаштирган
Хитойнинг “CAMC Engineering” компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 та завод барпо этилади. Уларда кунига 4 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 630 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бу соҳага Хитойнинг бошқа бир компанияси – “Shanghai SUS Environment” ҳам қизиқиш билдирган. У 310 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод қуришни режалаштирган. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион киловатт соат электр энергияси олинади.
Бирлашган Араб Амирликларининг “Tadweer Group” компаниясининг 200 миллион доллар маблағи эвазига Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта завод қурилади. Унда кунига 1 минг 500 тонна чиқиндини қайта ишлаш ва йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилади.
Корея Республикасининг “Sejin” компанияси иштирокидаги лойиҳа ҳам жуда муҳим. Унга кўра, 55 миллион доллар эвазига Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги маиший чиқинди полигонида ҳосил бўладиган газдан муқобил электр энергияси олиш йўлга қўйилади. Унинг қуввати 16 мегаватт бўлиши кўзда тутилган.
Умуман, лойиҳалар натижасида қаттиқ маиший чиқиндилардан оқилона фойдаланиш таъминланади. Йилига 4,7 миллион тоннадан ортиқ чиқинди ёқилиб, 2 миллиард 100 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. 97 миллион АҚШ доллари қийматидаги электр энергияси сотилади. Шунингдек, булар орқали 152 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинади ҳамда 2,4 миллион тонна иссиқхона газлари камаяди. 1 минг 200 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳалар 2025-2027 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган.иш ва уларни йўқ қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш билан шуғулланади. Бу соҳада циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш ҳисобига экологик вазият барқарорлашади, санитар ҳолат яхшиланади, аҳолига хавфли касалликлар юқиши камаяди. Чиқиндилар қайта ишланиб, муқобил энергия, хомашё ва органик ўғит олинади. Мавжуд чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади.
Шарҳлар