Хитой фуқароси Тошкентдан қадимий Македонский тангаларини олиб кетмоқчи бўлди
Жорий йилнинг 12 июль куни соат 01:05 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Урумчи” йўналиши бўйича учиб кетаётган Хитой Халқ Республикаси фуқароси С.Ж.га тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати хабар берди.
Текширув давомида божхона назоратига тақдим этилмаган, жами 1 дона эрамиздан аввалги тахминан III асрда ишлаб чиқарилган Македонский расми туширилган оқ рангли металлдан ясалган қадимий танга борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар