Хитой янги авлод офф-роад роботини тақдим этди
Хитойнинг Деэп Роботиcс компанияси ўзининг ажойиб имкониятларга эга янги ғилдиракли тўрт оёқли роботини тақдим этди. Ушбу инновация робототехника соҳасида янги ёндашувларни шакллантириши мумкин.
Бостон Дйнамиcс ёки Тесла каби компанияларнинг робототехникага оид кўргазмалари, одатда, синхрон рақс қилиш, платформадан сакраш ёки ичимлик узатиш каби кўнгилочар функцияларга қаратилган бўлса, Деэп Роботиcсънинг янги модели мураккаб релефларда ишлаш қобилияти билан бошқалардан ажралиб туради
Расмий номи Ҳангзҳоу Юншенчу Течнологй Cомпанй бўлган Деэп Роботиcс компанияси тўрт оёқли робот технологиясида дунё бўйлаб етакчилар қаторида. Компаниянинг сунъий интеллект билан жиҳозланган роботлари Хитойнинг турли соҳаларида, жумладан, ёнғин хавфини аниқлаш, электр станцияларни текшириш ва фавқулодда вазиятларда қутқарув амалиётларида муваффақиятли қўлланилиб келинмоқда.
Компаниянинг яқинда тақдим этилган янги ғилдиракли модели тик ва нотекис тоғ релефларида бемалол ҳаракатлана олади. Ушбу робот тоғли ҳудудларда тиббий воситаларни етказиб бериш, фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш ёки ҳатто озиқ-овқат етказиб бериш каби ишларда фойдаланилиши мумкин.
Шарҳлар