Хитой кексаларга ғамхўрлик қиладиган робот яратди
Хитойнинг Тенcент компанияси кексалар ва имконияти чекланганларга ғамхўрлик қила оладиган, ғилдиракли роботни ишлаб чиқди.
Робот зинага дуч келса, ғилдираклари йиғилиб пиёда юришга ўтади, одамларга зарар етказмаслик учун тегиниш кучини сеза олади, шунингдек, уни олиб кетиш керак бўлганда чамадон шаклига йиғилиши мумкин.
Режага кўра, келажакда ушбу роботлар қариялар уйларида ва касалхоналарда ишлайди, харидлар ва бошқа ишларда ёрдам беради.
Улашиш:
Шарҳлар