Хитой компаниялари консорциуми Жиззах ва Тошкент вилоятларида фотоэлектр станцияларини қуради
Хитойнинг Huaneng Renewables Corporation ва Poly Technologies компаниялари консорциуми билан Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзолангани ҳақида Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Шартномани имзоланиш маросими Ўзбекистон энергетика вазири бошчилигидаги делегациянинг Хитойга ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Битим доирасида консорциум Ўзбекистонга 2 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри сармоя киритади, дейилади хабарда.
Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг биринчи қувватларини жорий йил охиригача, 2024 йилда эса тўлиқ қувват билан ишга тушириш режалаштирилган.
Бунинг натижасида йилига 5 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, натижада 1,3 миллиард кубометр табиий газ тежалади, дея қайд этади Энергетика вазирлиги.
Шарҳлар