Хитой компанияси Оҳангаронда 1,8 миллиард долларлик яшил энергия лойиҳасини амалга оширмоқда
Зойир Мирзаев бошчилигидаги Тошкент вилояти делегацияси айни пайтда Хитойнинг Хебей провинцияси маъмурий маркази Ухан шаҳрида бўлиб турибди.
Қурилиш ва энергетика соҳасида Хитой хусусий секторида етакчи бўлган, бу йўналишда 40 йиллик тажрибага эга“Baibuting group co. ltd” компанияси Оҳангарон туманида яшил энергия йўналишида йирик лойиҳани амалга оширади.
Қиймати дастлабки босқичда 200 миллион, тўлиқ ишга тушгач эса қарийб 1,8 миллиард АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа қуёш, шамол ва гидро энергетикаси ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Компания раҳбари Мао Ёнг Ҳонг мазкур йирик лойиҳа ҳақида фикр билдириб, уни амалга оширишда Хитойнинг 10 дан ортиқ бошқа компаниялари ҳам қатнашишини таъкидлади.
Лойиҳани бошлаш учун Оҳангарон туманидан 2 минг 600 гектар ер майдони танлаб олинган. У 2 ГВт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент вилоятида Хитой капитали иштирокида 722 та корхона фаолият юритмоқда.
Шарҳлар