Хитой компанияси Тошкентда бешта қуёш электр станциясини қуради

Подписание соглашения
Фото: хокимият Ташкента

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокими Хитойнинг йирик компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Бахтиёр Раҳмонқулов юқори технологияли қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш билан шуғулланувчи “China Shuifa Singyes Energy Holdings Limited “ компанияси бош менежери Майсон Ма билан учрашди.

Учрашувда истиқболдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар 1 ГВт қувватга эга бешта (ҳар бири 200 МВт) қуёш электр станциясини қуриш бўйича умумий қиймати 714 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция келишувини имзоладилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.