Хитой Тайван яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди

Foto: BBC

«Қўшма қилич 2024Б» деб номланган машғулот Тайван президенти Лай Тсинде Пекиннинг оролни «аннексия қилишига» қарши чиқишга ваъда берган катта нутқидан тўрт кун ўтгач бошланди.

Хитой Тайванни ўзининг бўлгинчи вилояти сифатида кўради, аммо орол ўзини алоҳида давлат деб билади ва ўз ҳукумати ва армиясига эга.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг айтганидек, «Тайван мустақиллиги ва Тайван бўғозидаги тинчлик бир-бирига мос келмайди» ва Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватловчиларнинг «провокацияларига» «муқаррар равишда қаршилик кўрсатилади».

Тайван Мудофаа вазирлиги 25 та Хитой самолёти, 7 та денгиз кемаси ва яна тўртта кема топилганини маълум қилди. Агентлик Хитойнинг маневрларини «мантиқсиз ва провокацион хатти-ҳаракатлар» деб атади ва Тайван ўзини ҳимоя қилишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирди.

Тайван мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Тайпей томонидан бошқариладиган четдаги ороллар шай ҳолатга келтирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.