Хитой Ўзбекистонга янги темир йўл ташувлари йўналишини ишга туширди

Фото: Xinhua

Хитой Ўзбекистонга янги темир йўл ташувлари йўналишини ишга туширди. Бу ҳақда Spot нашри «Синхуа» агентлигига таянган ҳолда ёзади.

China Railway Beijing Group компаниясига қарашли юк поезди 29 август куни Хэбэй провинцияси Чжанцзяку шаҳридан Тошкентга жўнаб кетди. 14 та контейнер платформасидан иборат поезд автомобиль эҳтиёт қисмлари, маиший техника ва тўқимачилик маҳсулотларини олиб кетмоқда.

Поезд йўналиши Қозоғистон билан чегарадаги Хоргос қуруқ порти орқали ўтади. Тахминан 15 кун ичида Ўзбекистон пойтахтига етиб бориши кутилмоқда.

Компания янги йўналиш минтақада юк ташишни ривожлантиришда муҳим қадам бўлишини таъкидлади. Чжанцзяку шаҳридаги темир йўл ва автомобиль йўллари туташуви негизида янги мультимодал логистика марказини яратиш режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.