Хитойдаги кўчкилар натижасида камида 47 киши ҳалок бўлган
Хитойда мамлакат жануби-ғарбидаги тоғли ҳудуддаги икки қишлоқни қоплаган кўчкилар оқибатида 47 киши ҳалок бўлди. Кўчки душанба куни эрталаб Юннан провинциясидаги Чженсюн округидаги Ляншуй қишлоғи яқинида кучли қор ёғиши пайтида содир бўлди, деб хабар бермоқда BBC.
Тафсилотлар
18 хонадондаги 47 киши кўчки остида қолган, 500 киши эвакуация қилинган. Xinhua агентлиги маълумотларига кўра, қанча қишлоқ жабр кўргани номаълум.
Йўқолганларни қутқариш учун юк машиналари ва бошқа техникага эга 200 нафар қутқарувчи сафарбар этилган. Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда апельсин рангли кийимдаги қутқарувчилар қулаган деворларни ковлаётгани акс этган.
Улашиш:
Шарҳлар