Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонда учта электр станциясини барпо этади
Ўзбекистон ва Хитойнинг China Southern Power Grid International компанияси умумий қуввати 820 МВт бўлган учта электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришди. Бунга умумий қуввати 700 МВт бўлган иккита газ-турбинали электр станцияси ва 120 МВт қувватга эга битта ГЭС киради.
1,6 миллиард долларга баҳоланган лойиҳа 2030 йилгача якунланиши режалаштирилган.
Ушбу электр станцияларининг ишга туширилиши йилига ўртача 3 миллиард кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқариши, шунингдек, 835,6 миллион метр куб газни тежаш имконини бериши кутилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар