Хитойнинг Amer International компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очади

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди.

“Amer International” компанияси раиси Хорижий инвесторлар кенгаши фаолиятида иштирок этиши, мамлакатимизда минтақавий офис очиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни тезлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Мисни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли инновацион ва харидоргир маҳсулотлар, шу жумладан электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди..

Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлган “Amer International” юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания “Fortune 500” глобал рейтингига кирган. Хитойда ва унинг ташқарисида умумий қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.