Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси Самарқандга рейсларни ишга туширишни режалаштирмоқда

loong air
Фото: Uzbekistan Airports

Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси июнь ойининг иккинчи ярмида Сиандан Самарқандга янги рейс очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports раҳбарияти ва авиакомпания вакиллари ўртасидаги учрашувда маълум бўлди.

Музокаралар чоғида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш, икки давлат ўртасида юк ташишни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ҳозирда Loong Air ҳафтасига уч марта Ченгдудан Тошкентга ва Сиандан Тошкентга ҳам ҳафтасига уч марта мунтазам рейсларни амалга оширмоқда.

Loong Air – бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган Хитой авиакомпанияси бўлиб, йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.