Хивада қўшни ҳовли биносининг девори 11 ёшли боланинг устига қулаб тушди

Фото: Bolalarolami.uz

Ижтимоий тармоқларда “11 ёшли болани девор босиб қолди” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганаётганини маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 29-май куни Хива шаҳар Гулшан-2 маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ш.К. (2013-йил, ўғил бола) М.М. га тегишли бўлган, қурилиши тугалланмаган бино тагида ўйнаб юрган вақти ушбу бинонинг бир томон девори болани устига йиқилиб кетган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда Ш.К. тос суяги синиши ташхиси билан тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда”, – дейилади хабарда.   

Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча ахборот берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.