1 минг 947 та ҳолатда ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Фото: газета.ўз

Шу йилнинг биринчи чораги давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 3 минг 696 иш кўриб чиқилган ва натижада 1 минг 523 фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Олий суд ахборот хизматидан маълум қилишича, ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 3 минг 273 иш кўриб чиқилган.

«1 минг 947 та ҳолатда ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 864 та аризаси қаноатлантирилган», – дейилади хабарда.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 964 иш кўриб чиқилиб, инстанция судлари томонидан чиқарилган 108 қарор бекор қилинган ҳамда тўртта қарор ўзгартирилган.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 265 шикоят ва протест кўрилиб, шундан 86 таси иш материаллари асосида ўрганилган. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 16 таси бекор қилиниб, биттаси кўрилмасдан, 65 таси ўзгаришсиз қолдирилган ва биттаси иш юритиши тугатилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.