Ҳоким ёрдамчилари томонидан 206 мингта иш ўринлари яратилган

Фото: yuz.uz

2023 йилда ҳоким ёрдамчилари кўмагида 241 минг нафар фуқарога ижара асосида ер ажратилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Носир Боймирзаев маълум қилди.

1,6 млн нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган. Ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида эса 472 мингта лойиҳага 10 трлн. сўмлик кредитлар ажратилган.

Хабарга кўра, “ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 54 мингта  «маҳаллабай» микролойиҳадан 51 мингтаси ишга туширилиб, натижада 206 мингта иш ўрини яратилган”.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари 1,1 млн.дан ортиқ камбағал оилага индивидуал дастурлар ишлаб чиқиб, қисқа даврда бу оилаларнинг 95 минг нафар ишсиз аъзолари доимий иш ўринларига жойлаштирилган ҳамда 36 минг нафарига имтиёзли кредит ва 8 минг нафарига субсидиялар ажратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.