Ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 81 мингта лойиҳага имтиёзли кредитлар ажратилди
Ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 81 мингта лойиҳага 1 трлн. 400 млрд сўм имтиёзли кредитлар ва 5400 дан ортиқ ишсизларга 31 млрд сўм миқдорида субсидиялар ажратилди, деб хабар бермоқда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати.
Ўтган даврда 1 млн 300 минг нафар фуқаронинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланган.
Хабарга кўра; «уларнинг 355 минг нафари доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилиб, 765 минг нафари ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган, 61 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка, 13 минг нафари ҳунармандчиликка ва 36 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган, 74 минг нафар фуқарога ижара асосида ер майдонлари ажратилган».
Ҳоким ёрдамчилари томонидан касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилган 35 минг нафар фуқаролар ўқишни тамомлаб, сертификатларга эга бўлишган ва 20 мингдан ортиқ маҳаллабай микролойиҳалар шакллантирилиб, улардан 7 200 таси ишга туширилиши натижасида 23 мингта янги иш ўрни яратилган.
Шарҳлар