Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Собиров Илҳом Қаҳрамонович (ҳужжатда: Сабиров Илхом Кахрамонович) тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Илҳом Собиров 1974 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Гулистон давлат университетини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиш академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Ўзпахтасаноат” АЖда бош техник, мутахассис, бош муҳандис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири каби лавозимларда ишлаган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар «Ўзчармсаноат» уюшмаси стандартлар ва инновацияларни жорий қилиш ҳамда грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шарҳлар